Adobe асосчиларидан бири вафот этди 

Олам 1038
image

Америкалик тадбиркор, Adobe компанияси, шунингдек, Portable Document Format (PDF) дастурининг асосчиларидан бири Чарльз Гешке 16 апрель куни 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "Associated Press" хабар берган.  

Чарльз Гешке 1939 йилнинг 11 сентябрь куни Огайо штатининг Кливленд шаҳрида туғилган. 

1972 йилда Питтсбургдаги Карнеги Меллон университетида информатика бўйича докторлик даражасини олган. Шундан кейин Пало-Алто шаҳридаги Xerox илмий-тадқиқот марказида ишлай бошлаган. Гешке у ерда Жон Уорнок билан танишган ва улар 1982 йилда Xerox’дан кетиб, Adobe’га асос солган. 

Гешке ва Уорнокнинг биринчи ишланмаларидан бири PostScript саҳифани тавсифлаш тили бўлган. 

Ўтган йиллар давомида компания кўплаб компьютер дастурларини ишлаб чиққан, жумладан Adobe Reader ва Adobe Acrobat, шунингдек Photoshop ва InDesign.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3.1
t
×