ADM Jizzakh ўзининг ўн мингинчи Chery автомобилини ишлаб чиқарди

Бизнес

image

20 октябрь куни Жиззах вилоятидаги ADM Jizzakh корхонасида тантанали 10 000-сонли Chery автомобилининг ишлаб чиқарилиши бўлиб ўтди. Шундай қилиб, Chery бренди қўшалоқ байрам: ўзининг ташкил топган куни ва юбилей автомобилининг ишлаб чиқарилишини нишонлади.

Маросим ADM Jizzakh корхонаси ҳудудида ўтказилиб, унда иккала томон ҳам юбилей автомобилида ўз имзоларини қолдирди.

Chery International президенти жаноб Чжан Гуйбиннинг таъкидлашича, бугунги кунда Ўзбекистон ХХРнинг стратегик ҳамкорларидан биридир, Жиззах вилояти эса фойдали ва муваффақиятли ҳамкорлик намуналаридан биридир. Шунингдек, у буларнинг ҳаммаси келажакдаги режаларга эришишнинг илк босқичи эканини таъкидлади. 

“Биз бугунги муваффақиятимиздан жуда фахрланамиз. Лекин бундан ҳам кўпроқ, биз ушбу ҳодисанинг амалга ошишига имкон яратган Ўзбекистондаги кўплаб мижозларимизга ҳамда шу йил давомида сифат, хизмат кўрсатиш даражасини сақлаб қолиш ва Chery бренди билан шиори бўлган инновацияларга доимий интилиш учун тинимсиз меҳнат қилган ADM Global компаниясининг меҳнаткаш ходимларига миннатдорчилик билдирамиз”, дейди ADM Global компаниясининг Бош директори Данияр Давлетияров.

Айтиш жоизки, ADM Jizzakh корхонаси қурилиши 2020 йилда бошланиб, расмий очилиши 2021 йилнинг баҳорида бўлиб ўтган. 2021 йил охирида эса янги SKD корхонасининг қурилиши бошланган.

Янги корхона – компанияни Ўзбекистон бозорида юқори даражада маҳаллийлаштириш бўйича стратегиясининг бир қисмидир. Мажмуа 75 гектар майдонда жойлашган бўлиб, барқарор ривожланиш концепциясига мувофиқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва энергияни тежаш соҳасида инновацион муҳандислик ечимларидан фойдаланган ҳолда замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Лойиҳага 250 миллион доллардан ортиқ сармоя киритилади ва корхонанинг қуввати йилига 100 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этади. SKD корхонасининг ишга туширилиши 2024 йилнинг март ойига режалаштирилган.

Алоқа учун:  +998 71−202−69−99  

Instagram’да янгиликлардан хабардор бўлинг

YouTube каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг