“ADM Jizzakh” – ички бозорда соғлом рақобат яратилишини истовчи автомобиль корхонаси

Бизнес

image

2021 йилда Жиззах эркин иқтисодий зонасида фаолиятини йўлга қўйган “ADM Jizzakh” автомобилсозлик заводи 2024 йилдан бутунлай янги босқичга ўтади ва автомобилларнинг тўлиқ ишлаб чиқарилишини йўлга қўяди.
Мазкур заводнинг кенг қамровли фаолияти, ишлаб чиқариш билан боғлиқ жараёнлар, ишчи-ходимлар малакаси, тажрибасини ошириш учун яратилган имкониятлар билан яқиндан таништириш мақсадида бир гуруҳ журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилинди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбат давомида Бош директор Данияр Давлетияров завод тўлиқ қувват билан ишлаши учун сўнгги ишлар олиб борилаётгани, бир қатор ишчи-ходимлар эса соҳа бўйича етакчи мамлакатларда тажриба ошириб келгани ҳақида маълумот берди.

Деярли 100 гектар майдонда жойлашган ушбу заводни, автомобилсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш марказини яратишга қаратилган тўлақонли технологик шаҳар, деб аташ мумкин. Лойиҳа бир неча босқичда амалга оширилмоқда.

Биринчи босқич – автомобилларни SKD усулида, яъни йирик узелли ишлаб чиқариш усулида, йиғиш 2020 йилда бошланган бўлиб, 2021 йил март ойида муваффақиятли ишга туширилган. Ҳозирги кунга қадар “Kia”, “Chery”, “Haval” ва хоказо брендлар остида умумий қиймати 7,3 триллион сўмдан ортиқ бўлган 33 мингдан зиёд автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Бу вақт давомида Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларидан 1200 нафардан ортиқ ёш ишчи ва мутахассислар иш билан таъминландилар. Уларнинг деярли 100 нафари хотин-қизлардир.

Ҳозирги вақтда завод тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнларини ўзлаштириш ва автокомпонентларни маҳаллийлаштириш босқичига ўтган.

Пресс-тур иштирокчилари айнан мана шу жараёнлар билан яқиндан танишдилар. Яъни, компания томонидан йирик узелли йиғиш услубини ўзлаштириш билан бир қаторда кузовларни пайвандлаш, бўяш, автомобилларни йиғиш ва якуний синовдан ўтказишдан иборат бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш жараёнларини ўзлаштирган ҳолда автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Киритиладиган ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 000 дона автомобилни ташкил қилади. Қисқа қилиб айтганда, келаси йилдан бошлаб “ADM Jizzakh” заводида автомобиллар тўлиқ ишлаб чиқарилади.

Иккинчи босқичда 310 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилинади.

Ушбу қувватларни ишга тушириш ва асосий бутловчи қисмларни ўзлаштириш орқали автомобилларни маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоизга етади. Автомобилларни ишлаб чиқарилиш кетма-кетлиги эса пулатдан то тайёр автомобилгача бўлган барча асосий жараёнлар ва босқичларни ўзида қамраб олади.

Шу ўринда “ADM Jizzakh” заводи ҳақида айрим маълумотларни келтириб ўтиш жоиз:

  • Хусусий капитал ҳисобига қурилаётган биринчи автомобил заводи;
  • Йилига 160 000 донадан ортиқ автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга Ўзбекистондаги иккинчи йирик автомобил заводидир;
  • Мижозлар билан ишлаш бўйича биринчи рақамли автомобил ишлаб чиқарувчиси;
  • Дилерлар тармоғи қамрови бўйича мамлакатда иккинчи ўринда туради. Республика бўйича 20 та дилерлик ва хизмат кўрсатиш пунктлари мавжуд;
  • Минтақадаги энг йирик иш берувчи: лойиҳалар ишга туширилиши билан камида 4 500 киши иш билан таъминланади;
  • Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг кенг ассортименти: енгил автомобиллардан тортиб, тижорат транспорти ва осма тиркамаларгача қамраб олинади.

Заводда 2030 йилгача автомобиллар ишлаб чиқарилиши ҳажмини йилига 300 000 тага  етказиш устида иш олиб бормоқда.

Натижада, ички бозор учун кенг турдаги модел ва брендлар жорий қилинади. Ўз навбатида ички бозордаги автомобилларга ортиб бораётган талаб қондирилади. Моделлар портфели ҳар икки йилда ўртача бир марта янгиланиб турилади. Автокомпонентлар максимал даражада маҳаллийлаштирилади. Шунингдек, гибрид ва электромобилларни ишлаб чиқиш ва маҳаллийлаштириш кўзда тутилмоқда. Бир сўз билан айтганда, ишлаб чиқарувчилар ўртасида ички бозорда ҳақиқий ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсад қилинган.

“ADM Jizzakh” заводи учинчи босқичда янги энергия манбаларидаги автомобилларни ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш устида олиб бормоқда. 2024 йилдан янги энергия манбаларидан фойдаланувчи автомобиллар ишлаб чиқариш учун янги автомобил заводи қурилиши режалаштирилган. Янги заводнинг қуввати йилига 50 000 тагача автомобилни ташкил этиб, келажакда уни 100 000 тагача автомобилга етказиш кўзда  тутилган.

Натижада, умумий ишлаб чиқариш қувватларини йилига 250-300 минг автомобилга етказиш, ўз тажриба-конструкторлик ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун замин яратилади. Шу мақсадда “ADM Jizzakh” автомобил кластери негизида Илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш режалаштирилган.

“Бу борада ҳамкорлар билан якуний келишувларга эришилган. 2024 йилдан бошлаб дастлабки 50 нафар ёш муҳандис Жанубий Корея ва Хитойдаги тадқиқот ва лойиҳалаш марказларида малака оширишни бошлайди. Ҳаммаси бўлиб 300 дан ортиқ муҳандис ва лойиҳачилар шундай ўқув курсларида иштирок этадилар. Улар келажакда ADM глобал илмий-тадқиқот марказининг таянчига айланадилар”, – деди Данияр Давлетияров журналистларга берган интервюсида.

Пресс-тур иштирокчилари, “ADM Jizzakh” раҳбарлари иштирокида матбуот анжуман ҳам ўтказилди. Журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг