Адлия вазирлиги: Тиббиёт ходимларига 9 млрд сўмдан ортиқ маблағ тўлаб берилмаган
Жамият
−
27 Июль 2020
7179Ўзбекистонда пандемия вақтида тиббиёт ходимларига белгиланган қўшимча ҳақ ва устамаларни тўлашда муаммолар бўлаётгани ҳақида кўплаб шикоятлар бўлди. Адлия вазирлиги берган маълумотга кўра, тиббиёт ходимларига 9 млрд 9 млн сўмдан ортиқ маблағ тўланмаган.
Хусусан:
• Қашқадарё вилоятида 1 315 нафар ходимларга 6,8 млрд сўм (5,3 млрд сўм тўлаб берилди);
• Самарқанд вилоятида 694 нафар ходимларга 838,7 млн сўм (426,5 млн сўм тўлаб берилди);
• Бухоро вилоятида 317 нафар ходимларга 353,5 млн сўм;
• Сирдарё вилоятида 741,2 млн сўм (633 млн сўм тўлаб берилди);
• Фарғона вилояти адлия бошқармаси томонидан 211 нафар ходимларга 163 млн сўм (тўлиқ ундирилди);
• Жиззах вилоятида 27 нафар ходимга 36 млн сўм (тўлиқ ундирилди);
• Тошкент вилоятида 23 млн сўм;
• Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ходимга 7,1 млн сўм (тўлиқ ундирилди) миқдорда белгиланган устама ва қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлик ҳолатлари аниқланиб, ушбу ҳолатларга нисбатан таъсир чоралар кўрилган.
Тиббиёт ходимларига 6,56 млрд сўм тўланишида амалий ёрдам кўрсатилди. 2,4 млрд сўм пул маблағларини тўлаб бериш ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси