Aдлия вазирлиги: “Дорихона очиш тартиби соддалаштирилди”

Жамият

image

Эндиликда олий тиббий маълумотга эга бўлган мутахассислар ҳам дорихона очиши мумкин. Бу ҳақда Aдлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Жавоҳир Куллизода маълум қилинди.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, қонунчиликка ўзгартириш киритишга рухсат берилган. Шу сабабдан фармацевт бўлмаган олий тиббий маълумотга эга шахслар ҳам дорихона очиши мумкин бўлади.

“Aвваллари фақатгина олий маълумотга эга фармацефтлар дорихона мудури сифатида ишлашга рухсат берилган эди. Эндиликда қонунчиликни ўзгартиришга топшириқлар берилди. Яъни олий малумотга эга шифокорлар ҳам дорихона очишлари мумкин бўлади”, деди Жавоҳир Куллизода.

Aввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинганди. Мазкур фармонда 1 январдан бошлаб 100 дан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилиниши белгиланган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

577

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг