Aдлия вазирлиги: “Байрам куни ишлаган ходимларга 2 баробар ойлик тўланади”
Жамият
−
29 август 2020 9669 1 дақиқа
Ўзбекистонда байрам кунлари ходимларнинг ишга чақирилиши қонунчиликда ман этилган. Байрам кунларида ишлаган ходимлар учун 2 баробар миқдорда ойлик тўланиши белгилаб қўйилган. Бу ҳақда Aдлия вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.
“Қонунларга кўра, ходим байрам кунлари иш берувчи томонидан ишга жалб қилиниши мумкин эмас. Байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади. Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши билан ишга жалб этишга алоҳида ҳолларда, яъни жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади” деди Севара Ўринбоева.
Вазирлик ходимининг сўзларига кўра, байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.
Маълумот ўрнида, бу йилги Мустақиллик байрамида ишчи ходимлар учун 3 кунлик дам олиш куни белгиланган.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август