Курс UZS

USD

12 931.94

-8.17

EUR

14 107.45

51.9

RUB

150.18

4.56

Адесаньяни “ухлатиб қўйган” Имавов ёхуд Саудияда ўтган UFC кечаси

Спорт

image

Кеча, 1 февраль куни Саудия Арабистони UFC Fight Night турнирига мезбонлик қилди. Мухлислар бир қанча қизиқарли жанглар гувоҳи бўлди.

Тожик жангчисидан қийин ғалаба

Енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган тожикистонлик жангчи Муҳаммаджон Наимов австралиялик Каан Офлига қарши октагонга чиқди. Уч раунд тўлиқ давом этган жанг якунида ҳакамлар Наимовнинг ғалабасини қайд этди. Бу Наимовнинг фаолиятидаги 12-ғалабаси бўлди. Офли эса фаолиятидаги 3-мағлубиятни шу тарзда қабул қилиб олди.

Доғистонликлар мағлуб бўлган кеча

Энг енгил вазн тоифаси вакили доғистонлик Саид Нурмуҳаммедовнинг жангига тўхталадиган бўлсак, у ушбу кечада бразилиялик Винисиус Оливейрага қарши октагонга чиқди. Биринчи раундни ўзиники қилган Нурмуҳаммедов иккинчи ва учинчи раундда активликни йўқотди ва ирода эвазига Оливейра ғалаба қозонди. Ҳакамлар бразилиялик жангчининг ғалабасини қайд этди.

Кечанинг иккинчи энг асосий жангида ўрта вазн тоифаси вакиллари доғистонлик Шарабуддин Муҳаммедов америкалик Майкл Веном Пейжга қарши октагонга кўтарилди. Жанг давомида тўлиқ устунлик кўрсатган Пейж якунда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Шарабудддин эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди.

Адесаньянинг даври ўтди(ми?)

Кечанинг марказий жангида ўрта вазн тоифаси собиқ чемпиони Исраель Адесанья рейтингда юқорилаб келаётган Насурдин Имавовга қарши октагонга чиқди. Дастлабки раундда рақиблар бир-бирини ўрганди. Иккинчи раунд бошида Имавов ўнг қўл хук зарбасини ўтказа олди ва Адесанья мувозанатни йўқотди. Шу заҳоти Насурдин актив зарбалар йўллади, чуқур ҳимоядаги Исраельни кўрган рефери Марк Годдард жангни тўхтатди. 

Шу тариқа, узоқ йиллик доминант чемпион бўлган ва ўрта вазн қироли бўлган Адесанья навбатдаги мағлубиятини мана шу тарзда қабул қилиб олди. Имавов бу ғалабадан кейин рейтингда янада юқорилаб олади.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг