ADM Global, Hyundai Capital ва Asakabank Ўзбекистонда автомолиялаштиришни ривожлантиришда ҳамкорлик қилади

Бизнес

image

13 декабрь куни Тошкент шаҳрида Hyundai Capital, ADM Global компаниялар гуруҳи ва “Asakabank” АЖ вакилларининг ишбилармонлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг асосий мавзуси Ўзбекистонда автомолиялаштириш соҳасида ҳамкорлик истиқболлари, тажриба алмашиш ва инновацион банк маҳсулотларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилиш бўлди.

Амалдаги ислоҳотлар туфайли мамлакатимиз иқтисодиёти жадал суръатлар билан ривожланиб, халқаро компаниялар учун инвестициявий жозибадорлигини оширмоқда. Дунёнинг энг йирик молиявий институтларидан бири бўлган Hyundai Capital компаниясининг ташриф буюриши ва ADM Global ҳамда мамлакатдаги автомолиялаштириш бўйича етакчи бўлган “Asakabank” АЖ билан ўтказилган учрашуви буни тасдиқлайди.

Маълумот учун: Hyundai Capital Services – Жанубий Кореянинг молиявий хизматлар, жумладан, автомолиялаштириш, хусусий ва корпоратив молиялаштириш бўйича хизмат кўрсатувчиси ҳисобланади. Hyundai Motor Group молиявий бўлинмаси сифатида компания Корея, АҚШ, Буюк Британия, Хитой ва Германия каби 12 та мамлакатларда фаолият юритади.

Учрашувда “Hyundai Capital” компаниясининг Россия ва МДҲдаги президенти ва бош ижрочи директори Jae Won Lee “Hyundai Capital” компанияси томонидан автомолиялаштиришни соддалаштириш, мижозлар учун шароитларни яхшилаш ва барқарор молиявий маҳсулотларни ривожлантиришга қаратилган самарали халқаро ечимларни тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида, Ўзбекистонда Kia, Hyundai Truck & Bus, Chery ва Haval расмий дистрибьютори бўлган ADM Global вакиллари енгил автомобиллар ва тижорат техникаси сотувини рағбатлантириш учун янги молиявий воситаларни жорий этиш муҳимлигини таъкидладилар.

“Қулай молиявий воситаларни ривожлантириш бугунги бозорнинг шаклланган эҳтиёжидир. Авваллари харидорлар автомобиль учун тўлиқ равишда ўз маблағларидан тўлаш ва уни бир неча ой кутишга тайёр эдилар. Бугунги кунда рақобатнинг фаол ривожланиши муносабати билан янги автомобилларни сотиш соҳасида мижозга қулай тўлов шароитларини тақдим этиш зарур”, деди ADM Global тижорат директори Алексей Куренков.

“Asakabank” АЖ Hyundai Capital компаниясининг энг яхши амалиётларини маҳаллий шароитларга мослаштириш ва автомобилларни аҳоли учун янада қулайлаштирилган харид дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этишга тайёрлигини билдирди. Иштирокчиларнинг фикрича, ҳамкорлик мамлакатнинг молиявий инфратузилмасини мустаҳкамлайди.

“Биз 2024 йилнинг оралиқ якунлари бўйича автомолиялаштириш ҳажми бўйича етакчи ҳисобланамиз, жамоамизнинг тажрибаси ва банкнинг ривожланган IT-инфратузилмаси жаҳон амалиётидаги энг яхши воситалар ва молиялаштириш дастурларини қўллашга тўлиқ тайёр эканимизни ишонч билан айтиш имконини беради”, деди “Asakabank” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Бекзод Тангматов.

Учрашув 2025 йил бошида музокараларни давом эттириш бўйича келишув билан якунланди. Кейинги босқичда Ўзбекистонда автомолиялаштиришнинг қулайлиги ва шаффофлигини ошириш бўйича амалий қадамларни ишлаб чиқиш режалаштирилган. Бу эса аҳолига янада қулай шартларда автомобиль харид қилиш имконини беради.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг