“Ad günün mübarək”. Алиев Мирзиёевни юбилейи билан табриклади

Олам 4853
image

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, уни 65 ёшни қаршилагани билан табриклади ва биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик, равнақ тилади.

Суҳбатда Президентлар жорий йил 21-22 июнь кунлари Ўзбекистонда ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашув ва тадбирларнинг сермаҳсул натижаларини юқори баҳолаганлар.

Ўзбекистон-Озарбайжон музокаралари якунида қабул қилинган битим ва келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Ҳукуматлар ва идоралар даражасида фаол мулоқотлар ва алмашинувлар давом этаётгани, ўзаро товар айирбошлашнинг ўсиш суръатлари юқори ва барқарор экани, кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича биргаликда самарали ишланаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилган.

Шунингдек, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирларга, шу жумладан шу йили ноябрь ойида Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотининг саммитига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 45
Рейтинг: 2.9
t
×