Адҳам Икрамов Савдо-саноат палатасига қайтди
Жамият
−
25 Декабрь 2022
9054Адҳам Икрамов Савдо-саноат палатаси Раёсати раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Савдо-саноат палатаси Раёсати раиси янги таъсис этилган лавозим бўлиб, унга Президент тавсияси бўйича Адҳам Икрамов сайланди.
Вазирликка кўра, бу жамоатчилик асосидаги лавозим ҳисобланади.
“Шунингдек, айни вақтда Адҳам Икрамов Спортни ривожлантириш вазири сифатида фаолиятини ҳам давом эттирмоқда. Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ҳам ўз ишини давом эттирмоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Адҳам Икрамов аввал Савдо-саноат палатаси раиси (2017-2022) лавозимида ишлаган. Шунингдек, у Соғлиқни сақлаш вазири (2009-2012, 2016-2017), Бош вазир ўринбосари (2012- 2016) лавозимларида ҳам фаолият юритган.
LiveБарчаси