“Абу сахий” бозоридан коронавирус чиқди. Бозор ёпилди

Жамият

image

Бугун, 6 июлдан эътиборан пойтахт Тошкентдаги Абу Сахий бозори ёпилди. Бу ҳақда Чилонзор тумани ҳокимияти хабар бермоқда. 

Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтказилаётган режали профилактик тадбирлар давомида  Чилонзор туманида  жойлашган "Tashkent Trade Center" (Абу Сахий) савдо  маркази  маъмурияти ишчилари ва  бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинган. 

Тест таҳлиллари натижасига кўра,  бир неча  ходимларда  коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган.  

Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, "Tashkent Trade Center" (Абу Сахий) савдо маркази профилактика тадбирларини  ўтказиш учун вақтинча ёпилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абу Саҳий

Баҳолаганлар

426

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар