Абу-Дабига Ҳабиб ва Исломнинг оғзини ёпиш учун кетяпман – Чарльз Оливейра

Спорт 42681
image
-

Бразилиялик UFC жангчиси Чарльз Оливейра Абу-Дабига (БАА) Ислом Махачев ва Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг оғзини ёпиш учун боришини маълум қилди. Бу ҳақда “Sherdog” нашри хабар берди.

“Улар (Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Ислам Махачев) Бразилияга мухлисларим олдида мени калтаклаш учун боришларини айтишди. Мен навбатдаги жангимни уйда ўтказишга ҳаракат қилдим, лекин уларнинг розилигини олмадим. Биз ҳатто Нью-Йорк ёки Лас-Вегасда яъни, ҳеч кимга тегишли бўлмаган жойда жанг ўтказишга ҳаракат қилдик. Улар бунга жавоб беришмади. Чемпион эса кетма-кет учинчи бор рақиб ҳудудида жанг қилади. Бироқ Дастин Порье ва Жастин Гетжи билан жангда исботлаганимдек, мен учун қаерда жанг қилиш муаммо эмас. Қафас ёпилганда, фақат мен ва рақибим қоламиз, холос. Мен Абу-Дабига уларнинг ҳудудида Ислом Махачев ва Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг оғзини ёпиш учун кетяпман”, деган собиқ UFC чемпиони.

Қайд этиш керак, Нурмуҳамедов интервьюларидан бирида Махачев Оливейрани Бразилияга бориб, ўз мухлислари қаршисида мағлуб қилишини айтганди. Чарльз бу гаплари орқали Ҳабиб ва унинг жамоаси сўзида турмаганини урғулаган.

Маълумот учун, бразилиялик Чарльз Оливейра ва россиялик Ислом Махачев ўртасидаги вакант чемпионлик учун баҳс жорий йилнинг 22 октябрь куни Абу-Дабидаги UFC 280 мусобақаси доирасида бўлиб ўтади. Бу жанг ғолиби енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланади.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1927
Рейтинг: 3
t
×