Абу-Дабидан 8500 ёшдаги иншоот топилди
Олам
−
19 Февраль 2022
6809Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби амирлиги ғарбидаги бир гуруҳ археологлар Арабистон ярим оролида 8500 йил аввал қурилган биринчи иншоотларнинг янги далилларини топди. Бу ҳақда “The National” нашри хабар бермоқда.
Бу кашфиёт Гага оролида амалга оширилган. Олимларнинг таъкидлашича, бу топилма ҳудудда неолит даврида денгиз савдо йўллари ривожланган вақтда аҳоли пунктлари мавжуд бўлгани ва одамлар яшаганини исботлайди.
Тузилмаларнинг ёши 8500 йил эканлиги углерод-14 таҳлили билан исботланган.
Кўмир бўлакларида топилган углерод-14 таҳлили бу материал камида 8500 ёшда эканини кўрсатган.
“Ушбу археологик топилмалар одамлар бу ерда 8500 йил муқаддам яшаб, уйлар қуришганини кўрсатди. Гага оролидаги кашфиётлар инновация ва барқарорлик хусусиятлари минг йиллар давомида бу минтақа аҳолиси ДНКсининг бир қисми бўлиб келганини урғуламоқда”, дейди Абу-Даби маданият ва туризм департаменти бошлиғи Муҳаммад Ал Муборак.
LiveБарчаси