Абу-Даби шайхи ўзига дунёдаги энг катта Hummer'ни ясатиб олди
Бу қизиқ
−
18 Сентябрь 2023 12768 1 дақиқа
Абу-Даби шайхи ўзига одатдагидан уч баробар катта Hummer эгасига айланди. Бу ҳақда “Семидневная панорама” нашри хабар берди.
БААда намойиш этилган дунёдаги энг катта Hummer H1 X3 автомобили 16 метр узунлик, 6 метр кенглик ва 7 метр баландликка эга. Машинанинг умумий оғирлиги – 60 тонна.
Ҳар бир ғилдирагининг баландлиги эса 2,2 метрни ташкил этади – улар шайхга 25 минг АҚШ долларига тушган.
Машинанинг ичики кўриниши ҳашаматли уйни эслатади. Ичкарига кириш учун зинапоядан кўтарилиш керак. Биринчи қаватда ҳаммом, иккинчи қаватда 60 квадрат метр майдонни эгалловчи яшаш хонаси ва ошхона мавжуд. Унда шунингдек, ҳожатхона ва бар ҳам бор.
У умумий қуввати тахминан минг от кучига эга тўртта дизель двигатели билан жиҳозланган. Гигант автомобилнинг максимал тезлиги 32 км/соатни ташкил этади.
Hummer H1 X3 нинг улкан ўлчамлари туфайли уни ҳайдаш қийинчилик туғдиради. Шу сабабли автомобилни кўчага фақат полиция ҳамроҳлигида ҳайдаб чиқиш мумкин.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь