Абрамович 5 британияликни Россия асирлигидан озод қилишга ёрдам берди – ОАВ

Олам

image

Россиялик миллиардер Роман Абрамович беш нафар Буюк Британия фуқаросини Россия асирлигидан озод этишга ёрдам берди. Бу ҳақда маҳбуслардан бири Жон Хардингга таяниб, “The Daily Telegraph” нашри хабар берди. 

"Абрамовичнинг ёрдамчиси бизнинг қайтишимизда унинг асосий роль ўйнаганини айтди", деган Хардинг нашрга.

Унинг сўзларига кўра, улар дастлаб Абрамовични танимаган.

Нашр суҳбатдошининг айтишича, тадбиркор уларга iPhone смартфонларини совға қилган ва улар билан футболни бирга муҳокама қилган.

“Украиналиклар уни жуда ҳурмат қилишади, ҳозир биз ҳам уни ҳурмат қиламиз. У биз учун жуда кўп нарсаларни қилди ва биз унга қандай раҳмат айтишни билмаяпмиз", дея қўшимча қилган у.

Озодликка чиқарилган маҳбуслар Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга олиб кетилган.

Маълумот учун, 10 март куни Абрамович Буюк Британиянинг санкциялар рўйхатига киритилган эди. 15 март куни Европа Иттифоқи тадбиркорга нисбатан чекловлар киритди. Чекловлар ортидан миллиардер 20 йилдан бери эгалик қилиб келаётган "Челси" клубини сотишига тўғри келди.

Қайд этиш жоизки, Россия-Украина урушининг дастлабки босқичида олиб борилган музокараларда ҳам Абрамович кўриниш берганди. У икки томоннинг муросага келиши учун муҳим роль ўйнаётгани айтилганди. Аммо кейинроқ музокаралар буткул тўхтаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, 22 сентябрга ўтар кечаси Россия ва Украина ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви бўлиб ўтди: Россия, тан олинмаган Донецк ва Луганск халқ республикаларига 55 нафар ҳарбий хизматчи қайтарилди, 215 нафар ҳарбий хизматчи Украинага қайтди, улар орасида “Азов” полкининг қўмондонлари ҳам бор. Украина, ўз навбатида, Виктор Медведчукни ҳам Россияга топширди.

Бундан олдинроқ, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Самарқандда Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувдан кейин Москва ва Киев 200 нафар асирни алмашишга келишиб олганини маълум қилганди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг