Абитуриентни 5 минг эвазига ТДПУга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди
3-саҳифа
−
01 Июль 2022 8097 1 дақиқа
Сирдарёда фуқарони Тошкент давлат политехника институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро Ш.Б. бошқа бир фуқаро Х.ни Тошкент давлат политехника институтидаги танишлари орқали ушбу институтга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Бунинг эвазига эса Ш.Б. абитуриент Х.дан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь