Энди абитуриентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади

Жамият

image

Бугун, 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг 696-сонли қарори билан “Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади: 

•    86-100% учун – 5 баҳо;
•    71-85% – 4 баҳо;
•    56-70% – 3 баҳо ва 56%гача – 2 баҳо.

Қайд этилишича, ушбу тартиб 2022-2023 ўқув йилидан қўлланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

327

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг