Абитуриентларнинг апелляция шикоятлари қачондан кўрилиши аниқ бўлди

Жамият

image

Эртага, 7 сентябрь куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижасидан норози бўлган абитуриентларнинг апелляция шикоятларини кўриш бошланади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апеллация аризаларини қабул қилиш жорий йилнинг 28 август куни бошланган эди.

Шунингдек, 31 август куни талабалар ўқишини хориждан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апеллация аризаларини қабул қилиш йўлга қўйилди.

Апеллация аризаларини қабул қилиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилмоқда ва бугун, 6 сентябрь аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни ҳисобланади.

Апеллация аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made