Абитуриентлар учун нима маъқулроқ: курслар, репетиторлар ёки мустақил тайёрланишми?
Бизнес
−
20 Сентябрь 2021
9500Ўзбекистонда мактаб дастури фанлар бўйича кириш имтиҳонларида тест топшириқларини ечиш учун керакли билимларни эгаллашга кафолат бермайди. Сони ортиб бораётган ўрганилмаган мавзуларга эга бўлган ўқувчилар тушунарсиз мавзуларга эътибор беришга имкон берадиган қўшимча машғулотларга мурожаат қилишади.
Келинг, қайси ўқиш турини танлаш кераклигини аниқлайлик: ўқитувчи билан, курсларда ёки мустақил равишда? Ўқинг ва ўзингиз учун энг мақбул вариантни танланг.
Муайян талабанинг билимидаги бўшлиқларни индивидуал ўқув машғулотлари билан бартараф этиш мумкин. Машғулотлар вақтини ва интенсивлигини ўзингизга мослаштириш нисбий имкониятига эгасиз. Баъзан сиз уйда дарс беришларига келишишингиз мумкин. Репетитор билан машғулотлар пайтида, дарсга ажратилган вақт тўлиқ сизга бағишланишига амин бўлишингиз мумкин. Сиз бошқа ўқувчиларнинг ўзлаштирувига қараб иш тутмайсиз.
Репетитор билан машғулотларнинг катта камчилиги – бу ўқитишнинг юқори нархи. Ҳар бир оила, айниқса, бир нечта фарзанд бўлса, алоҳида фанлар бўйича алоҳида ўқитишга қодир эмас. Қолаверса, кўпинча ўқувчилар ёлғиз қолганда мотивацияни сақлаб қолиш қийин кечади, қизиқиш тезда йўқолади, чунки рақобат йўқ, ўқитувчидан бошқа ҳеч ким уларнинг ғалабаларини кўрмайди.
Репетитор машғулотлари маълум миқдордаги дарслар учун мўлжалланмаган. У илгарилаш учун кўпроқ машқ қилиш керак, деб баҳслашиши мумкин. Баркамолликнинг чегараси йўқ, шунинг учун репетитор билан сиз чексиз машқ қилишингиз мумкин. Ўз навбатида курслар, аксинча, дарслар сони билан аниқ чекланган ва юкланма тенг тақсимланган.
Агар биз ушбу ўқитиш шаклининг ижобий томонлари ҳақида гапирадиган бўлсак, унда курслар нафақат дарслар, балки фикрдошлар билан мулоқотдир.
Ўқувчилар учун бу дўстлар доирасини кенгайтириш, кучлиларни аниқлаш ва заифроқ ўртоқларига ёрдам беришни ўрганиш учун имкониятдир. Аммо, бошқа томондан, баъзида ортиқча суҳбатлар машғулотлардан чалғитади. Бу ҳолда, у пуллик курсни самарасиз тугатади, чунки билимдаги бўшлиқлар ёпилмаган бўлади.
Репетиторлик хизматлари билан таққослаганда, бу арзонроқ вариант, лекин ўқувчининг айби билан дарс қолдирилса, ҳеч ким сарфланган пулни қайтариб бермайди. Агар кейинги ҳисоб-китоб даврида тўлов ҳисобга олинса ҳам, ўтказиб юборилган дарсларни ўқувчи мустақил равишда ўзлаштириши керак бўлади.
Гуруҳ машғулотларининг яққол сезиладиган салбий томони – Сиз дастурга ўзгартириш кирита олмайсиз, фақат Сизга керакли нарсани ўқитишларини талаб қила олмайсиз. Ўқитувчининг диққати ўқувчиларнинг барчасига қаратилган бўлади ва улар гуруҳда унчалик кўп бўлмаса ҳам, бу кучли ва заиф ўқувчилар муаммосини ҳал қилмайди. Иқтидорли ўқувчининг “ўртача тезлиги” бошқалар учун жуда юқори бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, сиз машғулотларга қатнаш учун кўп вақт сарфлайсиз. Уйингизга яқин бўлган муносиб нархлардаги яхши курслар оптимал комбинациясини топиш деярли имконсиз вазифадир.
Ва ниҳоят, бепул ёки энг арзон вариант – бу мустақил равишда тайёрланишдир.
Бундаги асосий қийинчиликлар – ўз-ўзини тарбиялаш зарурати ва "қаердан-қаергача" ўқиш кераклигини, яъни тўғри методологияни тушунмасликдир.
Бажарилган топшириқларни мувофиқлаштириш ва бошқариш, текшириш ва баҳолаш имкониятига эга бўлган мураббийнинг йўқлиги мустақил таълимни мураккаблаштиради.
Таълим олиш ҳар бир кишининг имконияти даражасида қулай бўлиши кераклигини тушуниш муҳимдир. Ҳар бир шаклнинг ўз ижобий ва салбий томонлари бор ва танлов имкони сизда қолади. Ўтган бир йил мобайнида ҳаммамиз кўп муаммоларни онлайн ҳал қилишни ўргандик ва масофавий таълим абитуриентларни кириш тестларини топширишга тайёрлаш масаласида мувозанатли ечимга айланиши мумкин.
Агар афзалликлар ҳақида гапирадиган бўлсак, онлайн таълим сизга маҳорат ва билимларни масофадан туриб олиш имконини беради. Сиз асосий ўқишдан ажралмасдан ўрганишингиз мумкин, аудиториядаги дарсларда қатнашишга ҳожат йўқ. Бундан ташқари, ўқитишнинг бу усулида ўқувчининг индивидуал эҳтиёжлари, тезлиги ва имкониятлари ҳисобга олинади. Бундай курсларнинг оптималлиги – машғулотлар жадвали мослашувчан ва нархлар репетитор курсларга қараганда анча арзон. Абитуриент йўлга сарф қилинадиган вақтини тежаш имкониятига эга. Машғулот хавфсиз муҳитда, уйда ва сизнинг кузатувингиз остида амалга оширилади.
Alltest янги онлайн платформаси Ўзбекистон олий ўқув юртларига тайёргарликнинг барча муаммоларини ҳал қилади. Таълим ўзбек тилида олиб борилади ва курс охирида абитуриентлар "мактаб таълимининг бўшлиқлари"ни тўлақонли тўлдирган бўладилар. Абитуриентнинг синовларга тайёрлигини платформада амалга ошириладиган ижтимоий статистика асосида аниқлаш мумкин. Бундай машғулот барча кўриб чиқилган ўқитиш шаклларига эга: бу ерда фақат керакли материаллар тайёрланади ва ривожланиш назорат қилинади – ўзига хос репетитор билан машғулот сингари, ўқувчилар ўз билимлари бўйича бошқалар билан рақобатлашадилар ва ўзаро мулоқот қилиб фойдали тажриба алмашишлари мумкин – гуруҳ машғулотлари муҳити, абитуриентлар ўзлари қанча ва қачон ўқиш кераклигини белгилаш имкониятига эгалар – мустақил равишда тайёрланиш жараёнидаги каби. Бу абитуриентга дарсларга бўлган қизиқишни йўқотмасликка имкон беради, ўқув жараёнининг зерикарли бўлишини сусайтиради.
Alltest – ҳамма фанлар бўйича ва ўқитувчиларни топиш мушкул бўлган кичик шаҳарлар ҳамда таълим олиш қиммат, машғулотларга қатнаш учун йўлга кўп вақт сарфлаб уйга болалари кеч қайтадиган йирик шаҳарлар аҳолиси учун ҳам кенг қамровли ва иқтисодий ечимдир. Alltest таълим сифати ва олинган билимларга зарар етказмасдан вақтни ва маблағни тежайди. Ота-оналар платформада таълимни назорат қилиб боланинг тараққиётини кузатиб боришади.
Ўқув форматини танлаш – абитуриентнинг ўзи ва унинг ота-онасининг иши. Асосийси, таълим шаклида эмас, балки унинг мазмуни ва натижасида эканлигини унутмасликдир. Қунт билан ўрганиш ва имтиҳон олдидан тайёргарлик кўришга масъулиятли ёндашиш, албатта, ўз мевасини беради. Шунинг учун, ОТМга кириш учун тайёргарликни номаълум муддатга қолдирманг. Alltest'дан бошланг, ўз билимларингизни оширинг ва ишонч билан юқори балларингизни олинг. Сизнинг эртанги кўрсаткичингиз – бугунги танловингиз натижасидир.
Qalampir промокоддан фойдаланиб, Alltestда таълим олиш учун 20% чегирмага эга бўлинг.
Алоқа учун рақам: +998 97 1054411
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси