Aбитуриент рухсатномаси кимларга берилмайди?

Жамият 5949
image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22 август санасидан бошлаб абитуриентларга тест синовларида иштирок этиш учун “Aбитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланган.

Давлат тест марказининг маълум қилишича, баъзи абитуриентлар ушбу рухсатномани олишмайди. Марказ бу бўйича изоҳ берди.

Мазкур рухсатнома кимларга берилмайди:

•  Тест синовларисиз тўлиқ касбий (ижодий) имтиҳон бўладиган таълим йўналишларига рўйхатдан ўтган абитуриентларга (улар ўзлари танлаган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари керак);

•  Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, лекин тест синовлари учун тўловни амалга оширмаган абитуриентларга;

•  Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, лекин кейинчалик тизимдан аккаунтини ўчирган абитуриентларга;

•  Тегишли тартибда таълим йўналишларини танлаб рўйхатдан ўтмаган фуқароларга (айрим абитуриентлар тизимга кириб, паспорт маълумотларини киритган, лекин таълим йўналишларини танлаб рўйхатдан ўтмаган);

•  Тест синовларисиз, тўғридан-тўғри талабаликка тавсия этиладиган имтиёзга эга абитуриентларга (масалан, ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари).

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим. Фуқаролик паспорти бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.Бу йилги абитуриентларни бармоқ излари орқали текшириб тест жараёнига қўйилади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 176
Рейтинг: 3
t
×