Абдусатторов кумуш, Синдоров эса бронза медалини қўлга киритди

Спорт

image

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг навбатдаги куни ўтиб бормоқда. Бугун, 27 сентябрь куни шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам делегация ҳисобига иккита медаль қўшди. 

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Нодирбек Абдусатторов 7 очко билан кумуш, Жавоҳир Синдоров эса 6.5 очко билан бронза медалига сазовор бўлди.

Аёллар ўртасида кечган баҳсларда эса Ўзбекистон вакили Умида Омонова мўғулистонлик Нгуен Пханга ютқазиб, кумуш медалга эга чиққан бўлса, Нилуфар Ёқуббаева мусобақани 22-ўринда якунлади.

Шунингдек, дзюдо бўйича аралаш жамоавий дастурда ўзбекистонлик спортчилар кумуш медалга эга чиқди. Финалда мазкур спорт ватани Япония билан баҳс олиб борган жамоа имкониятни бой бериб, Осиё ўйинларини иккинчи ўринда якунлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов Ханчжоу Умида Омонова Нилуфар Ёқуббаева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг