Абдусатторов халқаро турнирнинг ярим финалига йўл олди

Спорт

image

Шахмат бўйича “Chessable Masters” халқаро турнири баҳслари давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ғолиблик учун курашяпти.

Плей-офф тизимида ўтаётган турнирнинг 1/4 финалида Нодирбек ҳиндистонлик Аржун Эригаисини 2,5 : 1,5 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди.

Бугун, 5 апрель куни Абдусатторов мусобақанинг 1/2 финалида россиялик Денис Лазавикка қарши баҳс олиб боради. Ғолиб шахматчи турнирнинг финал босқичига чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек мазкур турнирнинг 1-кунида ҳиндистонлик Видит Гужратини 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. 4 апрель кунги баҳсларда эса Абдусатторов нидерландиялик гроссмейстер Аниш Гиридан устун келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made