Абдусатторов халқаро турнирда ғолиб бўлиши учун қандай натижа керак?
Таҳлил
−
29 Январь 2023
14255Бугун, 29 январь куни Нидерландия мезбонлик қилаётган шахмат бўйича нуфузли “Tata Steel Chess-2023” халқаро турнири якунланади.
29 январь куни турнирнинг 12-турида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов асосий таъқибчиларидан бири Уэсли Со билан дуранг ўйнади. Шунингдек, турнирдаги бошқа етакчи шахматчилар мезбонлар вакили Аниш Гири ҳамда норвегиялик Магнус Карлсен ҳам дуранг ўйнади. Аниш яққол мағлубиятдан бир амаллаб қутилиб қолган бўлса, Магнус ғалабани қўлдан чиқариб, дурангга рози бўлди.
Нодирбек ортда қолган ўн икки турдан сўнг ҳамон 8 очко билан пешқадамликни ўзида сақлаб қолди. Турнир давомида Абдусатторов ҳали бирор марта мағлуб бўлмаган тўрт шахматчидан бири бўлиб турибди.
Бугун бўлиб ўтадиган охирги 13-турда Нодирбек нидерландиялик Ёрден Ван Форест билан куч синашади.
Хўш, мусобақада ғолиб бўлиш учун Нодирбекка қандай натижа керак?
Абдусатторов уч хил натижада қайд этса ҳам чемпион бўлиши мумкин.
Ғалаба:
- Агар Нодирбек ютса, унда таъқибчилари қандай натижага эришишидан қатъи назар, шубҳасиз чемпионга айланади.
Дуранг:
- Агар бугун Нодирбек дуранг ўйнаса, унда ҳам чемпионлик имконини сақлаб қолади. Бунда 2 хил вариант ҳолат бўлиши мумкин:
а) Мабодо Аниш Гири дуранг ўйнаса ёки ютқазса, унда Нодирбек чемпион бўлади;
б) Ўйинда Аниш Гири ғалаба қозонса, унда Абдусатторов билан очколари сони тенг бўлади ва икки шахматчи ўртасида тай-брекда яна қўшимча блиц ўйинлар ўтказилади.
Мағлубият:
Бунда ҳам Нодирбекда чемпионлик имкони сақланиб қолади, аммо эҳтимоли пасаяди. Вариантлар қуйидагича:
а) Аниш Гири ютқазса, шунингдек, Магнус Карлсен ва Уэсли Со юта олмаса, унда Нодирбек чемпион бўлади;
б) Гири дуранг ўйнаса ёхуд Карлсен ёки Со ютса, унда очколар тенглашади ва тай-брек бўлади;
с) Гири ютса, унда у чемпион бўлади, Нодирбек эса 2-ўринни эгаллайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь