Абдусатторов халқаро турнирда 3-ўрин учун курашадиган бўлди
Спорт
−
15 Февраль
4299Кеча, 14 февраль куни Германияда ўтказилаётган шахмат бўйича нуфузли “Freestyle Chess G.O.A.T Challenge” турнирининг ярим финал ўйинида ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 16-жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб борди.
Оқ доналарда ҳаракатланган Ўзбекистон вакили якунда рақиби билан дурангга имзо чекди. Икки ўйин натижасига кўра эса Карлсен 0,5 : 1,5 ҳисобида ғалаба қозониб финалга йўл олди.
Иккинчи ярим финалда америкалик Фабиано Каруана ҳамюрти Левон Аронян билан куч синашди. Икки ўйин натижасига кўра томонлар муроса йўлини танлаганидан кейин ғолиб номи тай-брекда аниқланди. Ҳал қилувчи партияда Каруана рақибидан устун келди ва у энди финалда Магнус Карлсен билан ғолиблик учун баҳс олиб боради.
Бугун, 15 февраль куни Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов 3-ўрин учун дона суради. Абдусатторовга Каруанага имкониятни бой берган Левон Аронян рақиблик қилади.