Абдураимов кубалик енгилмас рақибини 2-раунддаёқ нокаутга учратди

Спорт 14374
image

Бугун, 8 май куни Лас Вегасдаги Т-Mobile аренада ўтган жанглар кечасида ўзбекистонлик боксчи Элнур Абдураимов жангнинг 2-раундида рақибини нокаут учратиб, мағлуб этди.

Ўзбекистонлик боксчи кубалик Мануэл Корреа билан жанг қилди. Уларнинг жанги 8 раундга мўлжалланган эди, бироқ Абдураимов 2-раунддаёқ рақибини нокаут эвазига мағлуб этди.

Айтиш жоизки, кубалик Мануэл Корреа Абдураимов билан жанг қилгунга қадар, бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган. 

Маълумот ўрнида, мазкур жанг Элнур Абдураимовнинг профессионал боксдаги 9-жанги ҳисобланади. Ўзбекистонлик боксчи ҳам ҳали бирор маротаба ютқазмаган.

Эслатиб ўтамиз, Лас Вегасдаги Т-Mobile аренада ўтган жанглар кечасида мексикалик боксчи Кристиан Гомесга қарши рингга кўтарилган Шаҳрам Ғиёсов ғалаба қозонганди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 727
Рейтинг: 3
t
×