Абдураҳмон Фозилов ўзи ҳақидаги танқидий материални ўчиртирди. У нимадан қўрқяпти?
Спорт
−
27 Март
33192Жорий йилнинг 26 март куни эълон қилинган QALAMPIR.UZʼнинг “Манчестер Сити” аъзоси Абдуқодир Ҳусанов атрофида ўралашиб контентлар қилаётган блогерлар, жумладан Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мухлислар жамияти раҳбари бўлиб фаолият юритиб келаётган Абдураҳмон Фозилов ҳақидаги танқидий материали Instagram томонидан ўчирилди.
Таҳририятимиз SMM мутахассисларининг маълум қилишича, бугун, 27 март куни айнан ўша пост бўйича Фозиловнинг электрон почтасидан Instagram маъмуриятига жўнатилган муаллифлик сўрови бўйича видео ўчирилган.
Видеода Абдураҳмон Фозиловнинг футболчиларни безовта қилиб, уларга ортиқча руҳий юкламалар келтириб чиқараётгани ҳақида гап боради.
Видео остида Фозилов ўз изоҳини ҳам ёзиб қолдирганди.
“Ҳурматли, QALAMPIR! Сизларни барча журналистлар “буюртма” хабар ва шантаж мақолаларни қанақа даражада ёзишингизни жуда яхши билади. Ва шахсан менга қанчалик адоватингиз борлигини ҳам яхши биламиз. Ҳозирги кунда топдаги блогерлигимдан фойдаланиб, ҳайп ишламоқчи эканлигингизни ва шахсий адоватингизни ҳам яхши биламиз. Чунки бундан бир неча йил олдин амалга ошмаган “план”ларингизни унутмаган бўлсангиз керак”, деб ёзганди Фозилов.
Шунингдек, куни кеча, 26 март куни Фозилов QALAMPIR.UZ журналисти Шахзод Шукуровга мурожаат қилиб, ноаниқ асослар келтириб, ўзи ҳақида чоп этилган видеони ўчириб ташлашни сўраган.
Ҳозирда видео яна QALAMPIR.UZ саҳифасига жойланиб, кузатувчилар эътиборига ҳавола қилинди. Тез орада сайтимизнинг YouTube ва Instagram саҳифасида Фозилов ва у каби блогерларнинг спортчиларни ортиқча безовта қилиши ва бунинг ёш футболчиларга салбий таъсири ҳақида видеоматериал эълон қилинади.
LiveБарчаси