“Абдуллажон”да роль ўйнаган россиялик актёр ва режиссёр Меньшов вафот этди

Маданият-санъат 14022
image
-

Бугун, 5 июль куни россиялик таниқли режиссёр, актёр, “Абдуллажон” фильмида генерал Нахлобучко образини ижро этган Владимир Меньшов коронавирус билан касалланиш оқибатида 82 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Мосфильм” хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 июнь куни Владимир Меньшов коронавирус билан касалланган. 

Хабарга кўра, "Мосфильм" киноконцерни ва Владимир Меньшовнинг оиласи санъат арбоби бугун коронавирус билан касалланиш оқибатида оламдан ўтганини маълум қилган.

Айтиб ўтиш жоизки, Меньшовга “Москва кўзёшларга ишонмайди” фильми шуҳрат келтирган. Унинг режиссёрлигидаги ушбу фильм 1981 йил АҚШ киноакадемиясининг “Оскар” мукофотига лойиқ кўрилган. Картина ўша йили хорижий тилдаги энг яхши фильм номинациясида ғолиб бўлган.

Шунингдек, Меньшов 1991 йилда ўзбекистонлик режиссёр Зулфиқор Мусоқов томонидан суратга олинган “Абдуллажон” фильмида ҳам роль ижро этган.

Диёра Абдураҳмонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 258
Рейтинг: 2.9
t
×