“Абдуллахон” мадрасаси деворининг ўпирилиши бўйича жиноят иши очилди

Art & Culture

image

Аввалроқ, Бухородаги “Абдуллахон” мадрасаси орқа томон деворининг бир қисми ўпирилиб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Бухоро вилояти прокуратураси мадраса девори ўпирилгани бўйича расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, маданий мерос объекти ҳисобланган “Абдуллахон” мадрасаси деворининг бир қисми қулаб тушганлиги ҳолати вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Rate Count

222

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic