Абдулла Арипов қозоғистонлик янги мавқедошини қутлади

Олам

image

Бугун, 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикасининг янги Бош вазири Олжас Бектенов билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳукуматининг расмий веб-сайтида тегишли баёнот эълон қилинди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Бош вазири Олжас Бектеновни Қозоғистон Бош вазири этиб тасдиқлагани муносабати билан самимий табриклаган.

Шунингдек, давлатлар раҳбарлари томонидан ҳукуматлар олдига Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим вазифаларни яқин ҳамкорликда амалга оширишга умид билдирилган.

Билдирилишича, Ўзбекистон Бош вазири қозоғистонлик мавқедошини ушбу лавозимга тасдиқлангани муносабати билан табрик мактуби ҳам юборган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 февраль куни Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиққан эди. 2022 йилнинг январидан бери Бош вазир лавозимида ишлаб келаётган Алихон Смаилов ҳукумат истеъфога чиққанидан сўнг Қозоғистон халқига мурожаат қилиб, ўз фаолияти натижаларини сарҳисоб қилди. Унинг ўрнини эса “Аманат” партиясидан кўрсатилган номзод Олжас Бектенов эгаллади. Бектенов Президент Администрацияси раҳбари эди. У Бош вазир бўлгач, унинг ўрнини Ойбек Дадебоев эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг