Абдулла Арипов Қирғизистонга борди
Олам
−
26 Август 2022
5267Бугун, 26 август куни Ўзбекистон Бош вазири Aбдулла Aрипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистонга борди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси сайтида хабар берилди.
“Иссиқкўл” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Бахит Торобоев кутиб олган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 26 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади, унда интеграцион лойиҳалар доирасидаги бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь