Абдулла Арипов Қирғизистон Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевни қабул қилди. Бу ҳақда Бош вазир Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Қирғиз Республикаси билан ҳамкорлик алоқаларни янада мустаҳкамлашда илгари эришилган барча келишувларни изчил амалга ошириш муҳим эканини қайд этди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда пандемиянинг икки томонлама алоқаларга салбий оқибатларини бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг