Абдулла Арипов бир нечта давлат вазир ва вазир ўринбосарларини қабул қилди
Жамият
−
06 Апрель 2021
4426Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кеча, 5 апрель куни Тошкент шаҳрида бошланган “ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмасига ташриф буюрган хорижий мамлакатлар делегациялари раҳбарларини қабул қилди.
Маълум қилинишича, учрашувда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазири Д.Мантуров, Евроосиё иқтисодий комиссияси саноат ва агросаноат мажмуаси бўйича вазири – коллегия аъзоси А.Камалян, Беларусь Республикаси Саноат вазири П.Пархомчик, Қирғиз Республикаси Энергетика ва саноат вазири К.Турдубоев, Тожикистон Республикаси Саноат вазири Ш. Кабиров, Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратизимни ривожлантириш вазири ўринбосари А.Ержанов, Озарбайжон Мудофаа саноати вазири ўринбосари Меҳман Бахишов иштирок этган.
Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазири Д.Мантуровга “ИННОПРОМ” саноат ҳафталигини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини илгари сургани, бошқа делегациялар раҳбарларига эса кўргазма доирасидаги тадбирлардаги иштироки учун Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий миннатдорлиги етказилган.
Умумий майдони 12,5 минг квадрат метрни ташкил этган кўргазма майдонида дунёнинг 20 мамлакатидан 300 дан ортиқ компаниянинг маҳсулот ва хизматлари намойиш этиляпти. Анжуман дастурига кўра, 15 га яқин кенг қамровли тадбир, 200 дан ортиқ бизнес-учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясига мувофиқ, мамлакат кейинги йилларда МДҲ ҳудудидаги анъанавий ишончли савдо-иқтисодий ҳамкорлар ҳисобланган барча давлатлар билан ҳамкорликни янада кучайтирган. Ўзбекистон ЕОИИ фаолияти ва Евроосиё майдонидаги интеграцион жараёнларни кузатиб бормоқда.
LiveБарчаси