Абдулазиз Комилов Туркманистон Президенти билан учрашди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 26 май куни Ўзбекистон Республикаси делегацияси раҳбари сифатида Ашхобод шаҳрига амалий ташриф билан борган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий сўзлари ва эзгу тилакларини етказган.

Учрашувда олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан фикр алмашилган.

Шунингдек, икки томонлама алоқалар ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб масалалар кўриб чиқилган. Савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, транспорт, энергетика, машинасозлик, енгил саноат ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида мавжуд салоҳиятдан янада тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланган.

Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон Комилов

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг