Абдулазиз Комилов Тожикистон ташқи ишлар вазири билан учрашди
Жамият
−
18 Май 2019
2738Жорий йилнинг 17 май куни Душанбе шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Вазирлар 2019 йилдаги қўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартибини кўриб чиқдилар.
Музокаралар сўнгида Вазирлар Тошкент шаҳрида 2018 йил 17 августда икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартноманинг ратификация ёрлиқлари билан алмашиш Протоколига қўл қўйдилар.
Шартноманинг 16-моддасига биноан ҳужжат 2019 йилнинг 17 май куни кучга кирди.
LiveБарчаси