Абдулазиз Комилов: Москва давлат халқаро муносабатлар институтида ўзбек тили ҳам ўқитилмоқда
Local
−
19 May 2019 3831 1 minute
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкентда МДХМИ битирувчиларининг V халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.
Ушбу форумда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москва давлат халқаро муносабатлар институтида ўзбек тили ҳам ўқитилаётганини таъкидлаб ўтган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Манбага кўра, Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети билан МДХМИ ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланган.
Бугунги кунда МДХМИда 50 дан зиёд хорижий тиллар ўқитилмоқда. 2000 йилдан ўзбек тили бўйича ҳам сабоқлар бериш йўлга қўйилган.
Форум давом этмоқда.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August