Абдулазиз Комилов Карстен Сендергордни қабул қилди
Жамият
−
22 Октябрь 2019
2257Бугун, 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Дания Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Карстен Сендергордни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашув аввалида Абдулазиз Комилов элчидан Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, Сендергордни мазкур тайинлов билан табриклади ва унга самарали фаолият тилади.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Шу нуқтайи назардан вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам равишда ўтказиш зарурлиги қайд этилди.
Таъкидланганидек, мазкур тадбир истиқболларини аниқлаш ва уларга эътибор қаратишга имкон беради. Учрашувда бўлажак Ўзбекистон-Дания тадбирлари жадвали ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
LiveБарчаси