Абдулазиз Аққулов Ўзбекистонинг БААдаги элчиси бўлди

Жамият 3426
image

Абдулазиз Аққулов Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимига тайинланди.

Бунгача у Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган эди.

Маълумот ўрнида, Абдулазиз Аққулов 1985 йилда туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини 2005 йил бакалавр, 2007 йил магистратура босқичини “Халқаро туризм менежменти” йўналиши бўйича тамомлаган. 

2005-2006 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти мутахассиси;

2006-2011 йилларда “Ўзбектуризм” Миллий компанияси “Тур сервис стандарт” Давлат унитар корхонаси мутахассиси, етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, корхона директори;

2011-2017 йилларда “Ўзбектуризм” Миллий компанияси бош мутахассиси, бошқарма бошлиғи в.б., бошқарма бошлиғи;

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи;

2018 май ойидан ноябрь ойигача Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари;

2018 йил ноябрдан 2020 йил февралгача Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимларида ишлаган. 2020 йил февралдан қўмита раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Кейинроқ 2021 йилда Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 80
Рейтинг: 3.1
t
×