Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг номдор клубига кўчиб ўтди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистон футбол бўйича миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг “Ланс” жамоасига кўчиб ўтди. Бу ҳақда клубнинг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Унга кўра, бугун, 24 июль куни 19 ёшли Абдуқодир Ҳусанов Франция вице-чемпиони ҳисобланган “Ланс” клуби билан 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган 4 йиллик шартнома имзолаган. Ҳусанов эндиликда Франция чемпионатида ўйнайдиган биринчи ўзбекистонлик футболчига айланади. У жамоа таркибида 25-рақам остида тўп тепади. 

Маълумот учун, “Ланс” ўтган мавсум Франция чемпионатида иккинчи ўринни олган ва янги мавсумда Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Абдуқодир Ҳусанов Ланс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг