Абдуқодир Ҳусанов бир оёғи билан “Манчестер Сити”га ўтди
Спорт
−
09 Январь
18991Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Ланс” ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни сотиб олиш бўйича жиддий қадам ташлади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Фабриционинг сўзларига кўра, “шаҳарликлар” ўзбекистонлик футболчини қўлга киритиш борасида музокараларни давом эттирмоқда. Клубнинг шорт-листида Абдуқодир Ҳусанов юқори ўринда турибди. “Шаҳарликлар” 20 ёшли Ҳусанов учун 36 миллион евро тўлашга тайёр.
Маълумот ўрнида, 20 ёшли марказий ҳимоячи учун қишки трансферлар ойнасида Европанинг бир қанча гранд клублари харидорлар қаторида турибди. Улар орасида, “Мансестер Сити”, “Реал”, “Ньюкасл”, ПСЖ каби клубларни кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ҳусанов учун курашга Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳам қўшилгани ҳақида хабар берилган эди.