Абдуҳакимов қўл остидагилар молиявий ҳужжатларни ундан яшираётганини очиқлади
Жамият
−
04 Февраль 2022
8716Бугунги кунда Ўзбекистон шахмат федерациясининг боши муаммолардан чиқмай қолди. Федерацияси балансидаги Malibu русумли автомобиль федерацияси раиси ўринбосарига тегишли “Марказий шахмат клуби” МЧЖга ўз нархидан қарийб 3 баравар арзонга сотилиши, федерацияси раиси ўринбосари Ҳусан Турдиалиев сабаб гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг АҚШга кетиши ва яна бошқа кўплаб муаммолар шулар жумласидандир.
Хўш, Шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов раисликка келганидан буён нималарга улгурди, нималарни ўзгартирди? Нега Федерацияда ҳали-ҳамон муаммолар тугамаяпти? Нега шахматчилар, ҳатто, Жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовнинг ота-онаси ҳам федерациядан норози? Саволларнинг охири йўқ.
Юқоридаги каби саволларга бир йилдан буён Федерацияга раислик қилаётган Азиз Абдуҳакимовнинг ўзи кеча, 3 февраль куни соат 19:00 дан кейин 22:00 гача бўлиб ўтган матбуот анжуманида жавоб бериб ўтди.
“Мен раисликка сайланганимда федерация раҳбариятига жуда қаттиқ ишонардим. Улар неча йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган, федерациядаги муаммоларни билади, деб ўйлагандим. Ҳар сафар гаплашганимда, “Мана, бизда барча имкониятлар бор, муаммоларни беринглар, ечимини топамиз”, деб сўрардим. Минг афсуски, улар доимо ҳамма нарса яхши, муаммолар эса йўқлигини айтишарди”, дейди Абдуҳакимов.
Унинг сўзларига кўра, раисликда иш бошлаган бошланғич даврида шахматчилар ва уларнинг ота-оналари ҳам муаммолар билан келмаган.
“Тўғрисини айтсам, мен сезгандим ота-оналар ва шахматчилар ҳеч очилмасди, муаммоларни кўтариб ҳам келишмаган”, дея таъкидлади федерация раиси.
Шунингдек, Абдуҳакимов оммавий ахборот воситаларига савол бераётгани, муаммоларни кўтараётгани учун раҳмат айтди. Унинг сўзларига кўра, ОАВ вакиллари бераётган саволлар ортидан у ҳам қўл остидагиларга юзланган. Ҳатто, молиявий масалаларга тўхталган пайтида ўринбосарлари хужжатларни тақдим этишдан бош тортган ҳолатлар ҳам кузатилган. Булар бўйича эса хатлар киритилган, қонуний чора кўриш учун мурожаатлар қилинган.
LiveБарчаси