Абдуҳакимов 5 та мамлакат ўртасида авиарейслар сони ва йўналишларини оширишни таклиф қиляпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг тарихий ва туристик шаҳарлари ўртасида авиарейслар сони ва йўналишларини оширишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда у Туркий тилли давлатлар ҳамколик кенгашига аъзо мамлакатлар Туризм вазирларининг V йиғилишида сўз очди. 

Бош вазир ўринбосари ташкилотга аъзо мамлакатларнинг тарихий ва туристик шаҳарлари ўртасида авиарейслар сони ва йўналишларини ошириш, уларнинг географиясини кенгайтиришни таклиф қилди. 

Қайд этилишича, Туркия, Озарбойжон, Венгрия ва бошқа иштирокчи мамлакатларнинг тарихий ва туристик шаҳарлари ўртасида транспорт алоқаларининг янги йўналишлари ушбу давлатлар иқтисодиётига ижобий таъсир қилади. 

Бундан ташқари, Абдуҳакимов сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида қадимий Ипак йўли бўйлаб замонавий карвонсаройлар қуришни таклиф қилди.  

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари томонидан Туркистондаги Аҳмад Яссавий мақбараси, Тошкент вилоятидаги Занги ота ва Қўнғирот туманидаги Ҳаким ота Боқирғоний зиёратгоҳларини ўз ичига олган “Олтин учбурчак” турини фаоллаштириш таклиф этилди. Бундан ташқари, чегара олди ҳудудларида оффшорлар туристик кластерларини ташкил қилиш таклиф этилган бўлиб, унда савдо-сотиқ ва бошқа алоҳида солиқ шарт-шароитлари кўзда тутилган. 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 14 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикаси томонидан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг тузилиши тўғрисидаги Нахичеван битимини ратификация қилиш тўғрисида”ги Қонунни имзолаган эди. 2019 йил 15 октябрь куни Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида бўлиб ўтган ТТДҲК саммитида Ўзбекистон Республикаси тўлақонли аъзо сифатида қатнашган ва унда Ўзбекистон раҳбари иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Азиз Абдуҳакимов Туркий кенгаш

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг