Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Россия клубида давом эттириши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Россиянинг ЦСКА клубида давом эттиришими мумкин. Бу ҳақда “Metaratings“ нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Москва клуби “Пахтакор“нинг 19 ёшли футболчиси Аббосбек Файзуллаев трансферини амалга оширишга яқин турибди. Унга кўра, мазкур шартнома “3+1“ шаклида имзоланади ва ЦСКА форвард учун “шерлар“ ҳисобига 500 минг евро ўтказиб беради. 

Маълумот учун, Файзуллаев жорий йилнинг март ойида ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги U-20 турнири доирасида Ўзбекистон жамоаси билан қитъа чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у Аргентинада ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида тўрт ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 

Аббосбек Файзуллаев 2022/2023 йилги мавсумда Суперлигада “Пахтакор“ номидан 6 ўйинда майдонга тушиб, ўз номига 2 та голни расмийлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов Франциянинг вице-чемпиони ҳисобланган “Ланс” жамоасига кўчиб ўтган эди.  У жамоа билан 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган 4 йиллик шартнома имзолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг