Абэнинг беваси ЙТҲга учради

Олам

image

Токиода Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэнинг беваси Акиэ Абэ ўтирган машина автоҳалокатга учради. Бу ҳақда “Kyodo” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, орқадан келаётган хавфсизлик машиналаридан бири Акиэ Абэ ўтирган автомобилга келиб урилган. Ҳодиса назоратчи полициячининг эътиборсизлиги сабаб юз берган.

Чорраҳада рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 июль куни Синдзо Абэ 10 июль куни бўлиб ўтадиган парламент сайлови олдида кўчада ташвиқот тадбирида нутқ сўзлаётган вақтида отиб кетилди. 41 ёшли япониялик Тэцуя Ямагами қўлбола ўқотар қурол билан уни икки марта отиб ташлади. Абэ қутқарув вертолётида шифохонага етказилди. Шифокорлар унга қон қуйишди ва бир неча соат давомида унинг ҳаёти учун курашдилар. Бироқ кўрилган чоралар наф қилмай, собиқ Бош вазир шифохонада вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Синдзо Абэнинг беваси

Баҳолаганлар

654

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар