Абэ ўлдими?

Олам

image

Ўқотар қуролдан яраланган Япония собиқ Бош вазири Синдзо Абэнинг юраги ва ўпкаси тўхтаб қолган бироқ унинг ўлими тасдиқланмади. Бу ҳақда бугун, 8 июль куни ТАСС мухбирига сиёсатчи ҳужумга учраган Нара префектураси ўт ўчириш бошқармаси вакили маълум қилган. 

“Ҳа, унинг юрак ва ўпкаси тўхтаб қолган, аммо ўлим ҳақидаги маълумот тасдиқланмади”, деб таъкидлади Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бошқармаси вакили. 

Айрим оммавий ахборот воситаларининг қайд этишича, Абэ клиник ўлим ҳолатида. Бироқ, буни шифокорлар тасдиқламаган. 

“Тез ёрдам рақами 119га ўқ узилгани ҳақида қўнғироқ бўлди”, дея қўшимча қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ходими сиёсатчи қандай ҳолатда шифохонага олиб кетилганига ишора қилиб.

Эслатиб ўтамиз, Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэ бугун, 8 июль куни Нара шаҳрида сайловолди ташвиқоти чоғида ўлдирилди. Собиқ Бош вазир қон кетаётган ва ҳушини йўқотган ҳолда шифохонага ётқизилган.

Қўлбола милтиқдан бир неча марта ўқ узган шахс воқеа жойида қўлга олинди. У 41 ёшли маҳаллий фуқаро Тэцуя Ямагами – Япония ўзини-ўзи мудофаа кучларининг собиқ денгизчиси бўлиб чиқди. Ҳозирда полиция уни сўроқ қилмоқда, сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Синзод Абэга суиқасд

Баҳолаганлар

608

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар