Аъзам Икромов ва Зохиджон Зиёев ҳам эски ўрнида қолди

Жамият

image

Президент қарори билан Агзам Икромов ва Зохиджон Зиёев Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг ўринбосарлари этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Бунга қадар улар бир неча йил давомида собиқ Статистика қўмитасида раис ўринбосарлари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Масалан, Аъзам Икромов 2017 йилдан буён Давлат статистика қўмитаси раисининг иқтисодий статистика бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

У 1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Олий маълумотли, Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 

1985 йил Тошкент шаҳрида туғилган Зоҳид Зиёев эса 2019 йил май ойидан бери Давлат статистика қўмитаси раисининг ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.

У Телекоммуникация технологиялари мутахассиси, иқтисодчи. 2007 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини, 2010 йил Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университетини, 2018 йил Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. 

Шунингдек, Президент қарори билан Асадулла Қаюмов ва Фаррух Карабаев Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосарлари этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг