Аҳоли вилоятларнинг Транспорт бош режасини тузишда иштирок этади
Жамият
−
31 Январь 2023
2636Бугун, 31 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев ҳузуридаги йиғилишда вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказиб, уларнинг фикрларини олиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Шунингдек, вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
- ўз ҳудудида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаб, ишларни бошлаш;
- намунавий бекат лойиҳасини ишлаб чиқиб, тадбиркорларга реклама ва банкомат хизматларини ташкил қилиш учун вақтинчалик фойдаланишга бериш тартибини киритиш топширилди.
Президент йил якунига қадар барча автобус маршрутлари аҳоли эҳтиёжи асосида қайта кўриб чиқилиши шартлигини таъкидлади.
LiveБарчаси