Аҳоли “Навоийазот”дан чиқаётган заҳарли тутундан норози. Экобошқарма текширув ўтказди

Жамият 6038
image

Ижтимоий тармоқда “Навоийазот”дан чиқаётган тутунлардан аҳоли норози экани, бу ҳақда ҳеч ким қайғурмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилояти экология бошқармаси муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 август куни соат 23:10да Навоий шаҳар Экология бўлими давлат инспекторлари ҳамда Атроф-муҳитни ифлосланишини мониторинг қилиш  бўлими ходимлари томонидан “Навоийазот” АЖда ҳамда “Навоий Миллинг” МЧЖ корхоналарининг атрофидан “Газанализатор” ЭКОЛАБ ускуналар орқали (визуал) атмосфера ҳавосидан намуналар олиниб ўрганилган.

Ўрганиш натижалари бўйича Навоий вилояти Экология бошқармаси қуйдагиларни маълум қилган.

Биринчидан, “Навоийазот” АЖнинг синов учун ўрнатилган суперфосфат ишлаб чиқариш цехи “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларига жавоб бермагани, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлгани учун завод томонидан фаолияти тўхтатилгани аниқланган.

Шунингдек, “Навоийазот” АЖнинг ишлаб чиқариш цехларидан чиқаётган зарарли газлар янги технологиялар жорий қилингани натижасида кейинги икки йилда олдингига нисбатан сезиларли камайгани, корхона вилоят экология бошқармаси кўрсатмаларига асосан атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газларни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар босқичма-босқич бажарилаётгани маълум бўлган.

Иккинчидан, ўрганиш давомида “Навоий Миллинг” МЧЖ корхонасидан атроф-муҳитга меъёридан юқори ифлослантирувчи моддалар ташлаётгани аниқланиб, 26 августдан 27 августга ўтар кечаси корхонанинг юқори ишлаш ҳажми концентрацияси пасайтирилиб, атмосфера ҳавосига ташланаётган ташламалар бўйича ҳолат бартараф этилган. 

Вилоят экология бошқармаси “Навоий Миллинг” МЧЖ корхонасида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун ва қонуности ҳужжатларнинг бажарилиши бўйича тегишли органнинг рухсатига асосан текшириш ўтказишини маълум қилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 272
Рейтинг: 3
t
×