Аҳоли келгуси 12 ойда нималарнинг нархи ошишидан хавотирда?
Жамият
−
14 Декабрь 2021
6519Келгуси 12 ойда миллий валюта курсининг қадрсизланиши, ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт харажатларининг қимматлашиши ҳамда улгуржи савдо нуқталарининг камайиши натижасида маҳсулотлар таклифининг қисқариши ками омиллар нархлар ошишига асосий сабаб бўлиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган ноябрь ойи учун “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шарҳи”да келтирилган.
Жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари октябрга нисбатан 0,3 фоизга ўсиб, 16,5 фоизни, тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан 0,8 фоизга ошиб, 15,6 фоизни ташкил қилди.
Аҳоли келгусида нархлар ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисобламоқда:
• миллий валюта курсининг қадрсизланиши (47 фоиз);
• ёнилғи маҳсулотлари ва транспорт харажатларининг қимматлашиши (43 фоиз);
• улгуржи савдо нуқталарининг камайиши натижасида маҳсулотлар таклифининг қисқариши.
Шунингдек, қўшни давлатлардаги юқори инфляция кўрсаткичи импорт қилинаётган товарлар нархининг ошишига (35 фоиз) олиб келиши иқтисодиёт субъектларининг инфляцион кутилмаларини оширувчи роль ўйнаган.
Аҳоли вакилларида бўлгани каби тадбиркорлик субъектларининг кўпчилик қисми ҳам ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт харажатларининг қимматлашиши (49 фоиз) ҳамда миллий валюта курсининг қадрсизланишинидан (44 фоиз) жиддий хавотирда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь