Аҳоли келгуси 12 ойда нималарнинг нархи ошишидан хавотирда?

Жамият

image

Келгуси 12 ойда валюта курсининг ўзгариши, ёқилғи ва транспорт хизматларининг нархлари қимматлашиши ҳамда ташқи иқтисодий шароитлардаги ўзгаришлар натижасида хориждан импорт қилинадиган хомашё ва бутловчи қисмлар қимматлашиши мумкин. Бу ҳақда Марказий банк томонидан эълон қилинган март ойи учун “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шарҳи”да келтирилган. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг март ойида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, аҳолининг инфляция бўйича кутилмалари февралга нисбатан 0,1 фоизга ўсиб, 15 фоизни, тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан 0,8 фоизга ошиб, 15,4  фоизни ташкил қилган. 

Инфляцион кутилмалари юқори даражада шаклланаётганлигига қарамасдан, респондентларнинг кўпчилик қисми инфляцияни 9−12 фоиз атрофида бўлишини кутаётганини билдирган.

Аҳоли келгусида нархлар ошишига асосан қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисобламоқда:

•  валюта курсининг ўзгариши (54 фоиз); 
•  импорт товарлари ҳамда асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашиши (49 фоиз);
•  нархларнинг сунъий оширилиши (37 фоиз).

Тадбиркорлик субъектлари эса келгусида нархлар ошишига асосан қуйидаги омиллар таъсир қилади деб ҳисобламоқда:

•  валюта курсининг ўзгариши (51 фоиз); 
•  ёқилғи ва транспорт хизматларининг нархлари қимматлашиши (36 фоиз); 
•  ташқи иқтисодий шароитлардаги ўзгаришлар натижасида хориждан импорт қилинадиган хомашё ва бутловчи қисмлар қимматлашиши (22 фоиз).

Шу билан бирга, сўровда қатнашган бизнес вакилларининг 17 фоизи келгусида иш ҳақи ва нафақаларнинг ошишини, 14 фоизи эса иқтисодиётда рақобат муҳити ёмонлашиши мумкинлиги таъкидлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made