Аҳмаджоновдан кейин ЎФА раҳбарлигидан Очилбой Раматов ҳам кетиши мумкин
Спорт
−
14 Июнь 2019
7230Хабарингиз бор, кеча, 13 июнь куни 2017 йилнинг сентябрь ойидан буён Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти сифатида ишлаб келган Умид Аҳмаджонов лавозимидан истеъфога чиққан эди. Унинг ўрнига муносиб номзод сифатида ФИФА рефереси Равшан Эрматов кўрилаётгани ҳақида маълум қилгандик.
QALAMPIR.UZ манбасига маълум бўлишича, ЎФАнинг айни пайтдаги расмий президенти Очилбой Раматов ҳам ўз лавозимидан кетиши мумкин. Бунга бугун, 14 июнь куни ЎФА биносида ўтказиладиган йиғилишда аниқлик киритилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Очилбой Раматов 2018 йилнинг январь ойида ЎФА президенти лавозимига сайланган эди. Ўшанда ундан олдин 5 ой давомида ташкилот президенти бўлган Умид Аҳмаджонов вице-президент лавозимига ўтказилган эди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь